Янгиликлар

2 Июль 2024

БОШҚАРМАДА ЯРИМ ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида, бошқарма соҳавий хизматлар бошлиқлари ҳамда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари масъул ходимлари иштирокида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва йил якунига қадар қилиниши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш ва хизматни тўғри ташкиллаштириш, шахсий таркиб билан олиб борилаётган ишларни самарадорлигини ошириш борасида барча бўғин раҳбар ходимларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, сўзга чиққанлар томонидан шаҳар-туман кесимида қўриқлаш фаолиятини янги босқичга кўтариш, фуқаро хонадонлари ҳамда халқ хўжалиги объектларини қўриққа олиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлари кўриб чиқилиб, шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимларига 2024 йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилди.