Янгиликлар

29 Июнь 2024

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИГА РИОЯ ЭТИШ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугунги кунда соҳада хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат интизомига амал қилишлари, қонунчиликка риоя этишлари, фуқаролар билан хушмуомала бўлишлари юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Ҳарбий прокуратура ходимлари иштирокида мазкур йўналишлар бўйича учрашув ташкил этилди.
Учрашувда сўз олганлар, ходимларнинг хизматда ва хизматдан ташқари вақтларида раҳбарият томонидан қўйилган талабларга тўлиқ риоя этишлари, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ўйнамаслик, фуқаролар билан мулоқот вақтида хушмуомалада бўлишлар ва бошқа қатор масалалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Бундан ташқари шахсий автотранспорт воситалари мавжуд ходимларга ҳам йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари, автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўриклардан ўтказиб туришлари ҳақида огоҳлантирилди.
Учрашув якунида барча масъулларга қўл остидаги шахсий таркибга мазкур масалаларнинг тўлиқ мазмунини етказишлари бўйича топшириқлар берилди.