Янгиликлар

9 Январь 2024
Батафсил
КИТОБ – ТУГАНМАС БИЛИМ МАНБАИ

Китоб мутолаа қилиш инсон тафаккурини юксалтирибгина қолмай, китобхонни маънавий ҳордиқ чиқаришига ҳам катта хизмат қилади. Мутолаа инсонни изланишга, янги билимлар сари одимлашга ўргатади. Шу сабаб ҳам бугунги кунда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан шахсий таркибни китобга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

9 Январь 2024
Батафсил
ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ

Миллий гвардия Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ходимларнинг дам олиш кунлари ҳамда ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг тарихий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш ҳамда ноёб меъморий обидалар билан яқиндан таништириш мақсадида диққатга сазовор масканларга саёҳатлар ва турли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

8 Январь 2024
Батафсил
ХИЗМАТНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимларнинг хизмат интизомини яхшилаш ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиш, шунингдек ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида учрашув ўтказилди.

8 Январь 2024
Батафсил
МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликларини ошириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Гулистон шаҳрида жойлашган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи кубоги учун ўтказилган мусобақа ҳам мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

7 Январь 2024
Батафсил
АСОСИЙ МАҚСАД – ФУҚАРОЛАР МОЛК-МУЛКИНИ ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛОВИНИ ТАЪМИНЛАШ

Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Нукус шаҳридаги Таслақ ҳамда Саманбай МФЙлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар орасида ИИО ва маҳалла фаоллари билан биргаликда «Хавфсиз шаҳар» ва «Хавфсиз ҳудуд» тамойили асосида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.

5 Январь 2024
Батафсил
"ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ, БИР ЖОН!"

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари иштирокида “Халқ ва армия – бир тану, бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

4 Январь 2024
Батафсил
АҲОЛИ МОЛ-МУЛКЛАРИ ҲИМОЯСИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари ташкил этилди

4 Январь 2024
Батафсил
КИТОБХОНЛИК КЕЧАСИ

Китоб – замонлар тўлқинида сузувчи, ўзидаги маънолар хазинасини аждодлардан авлодларга авайлаб етказувчи тафаккур ўчоғидир. Шу боис сўнги йилларда мамлакатимизда китоб мутолааси ва тарғиботи, китоблар сонини эмас, салмоғини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.