Янгиликлар

15 Октябрь 2024

Мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилиб борилмоқда

Миллий гвардия Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят Ҳарбий прокуратураси масъуллари ҳамкорлигида шахсий таркиб иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилиб борилмоқда.
Бу каби навбатдаги тадбирда сўзга чиққанлар, ходимлар томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.
Шунингдек, ходимларнинг фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлишлари, тамагирликка йўл қўймаслик, коррупцияни олдини олиш, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида асослантирилган ва аниқ фикрлар айтилди.
Учрашув сўнгида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил маълумотлар олдилар.