Янгиликлар

14 Октябрь 2024

Идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Куни кеча ташкил этилган давра суҳбатида, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларининг вазифалари, сергаклик ва ҳушёрлик билан бажаришга оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу тадбирда мактаб ва унинг мол-мулкини муҳофаза қилиш, жавобгарлик ҳиссини ошириш, ишчи-хизматчиларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва эҳтиётликни талаб қилувчи вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмаларини яхшилаш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Тадбир давомида хизматчиларга хос сифатларни ривожлантириш, хавфсизлик стандартларига риоя қилиш ва хавфсизлик чораларини самарали амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Миллий гвардиянинг бундай ташаббуслари, албатта, таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу жараёнда барча иштирокчиларнинг масъулияти ва фаоллиги, ёш авлоднинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.