Янгиликлар

14 Октябрь 2024

“Руҳий саломатлик” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Миллий гвардия ходимларининг касбий фаолиятида шахснинг жамоага, хизмат ва оддий ҳаёт тарзидан фарқ қилувчи қатъий кун тартиби ва шахслараро муносабатларга киришиш ва мослашиш алоҳида ўрин тутади.
Турли хил шароитларга мослашиш ва кўникма ҳосил қилиш, ходимларнинг хизмат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириш, олдинга қўйилган вазифаларни якдил, тез осонроқ бажаришда тренинг машқларининг аҳамияти катта.
Шу муносабат билан Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчилари томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар "Қўриқлаш" бўлими шахсий таркиби иштирокида навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди.
Семинарда руҳий саломатликни сақлаш, муҳофаза қилиш ва руҳий саломатликга шикаст етказувчи омилларни олдини олиш борасида суҳбат жараёни бўлиб ўтди.
Бундан сўнг эса ходимлар билан Energyzer, ёки фаоллаштирувчи ўйинлар ташкил этилди.
Ушбу семинар тренинг машғулотидан асосий кўзланган мақсад – ходимларнинг кайфиятини кўтариш, ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, касбга бўлган қизиқишларини янада ошириш ва руҳий саломатлигини сақлашдан иборат.