Янгиликлар

13 Октябрь 2024

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди

Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Тадбирда тиббиёт ходимлари иштирок этиб, ходимларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини амалда намоён этдилар. Мутахассислар томонидан бирламчи ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидалари, турли жароҳатлар ҳолатида зудлик билан кўриладиган чора-тадбирлар ҳамда биринчи ёрдам кўрсатишда турникетлардан тўғри фойдаланиш ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Бу каби машғулотлар шахсий таркибнинг ҳар қандай фавқулодда вазиятларда тез ва самарали ҳаракат қилиши учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Тадбир иштирокчилари нафақат назарий билимларга, балки амалдаги кўникмаларга ҳам эга бўлишди, бу эса уларнинг тайёргарлик даражасини янада оширишга хизмат қилади.