Янгиликлар

14 Октябрь 2024

Миллий гвардиянинг Минтақавий ўқув марказларида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топширилди

Таъкидлаш жоизки, мазкур ўқув йиғинларида ходимлар мутахассислик ва ҳуқуқий билим асослари, ўқ отиш тайёргарлиги ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини тўлиқ ўзлаштириб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Шунингдек, ўқув йиғинлари давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Тадбирларда Миллий гвардия Минтақавий ӯқув марказлари раҳбарияти ва масъуллари сўзга чиқиб, тингловчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини, ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ор-номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтди.