Миллий гвардия Бухоро вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ходими сафдор Хаётов Махмуд кикбоксинг бўйича Осиё чемпионатида 2-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 6-13 октябрь кунлари Камбоджада кикбоксинг бўйича бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Осиё Чемпионатидан ғалаба билан қайтди. Терма жамоамиз 3 та бронза, 5 та кумуш ва 20 та юқори даражадаги медаллар билан қайтди.
Ғалаба билан қайтган спортчилар орасида Миллий гвардия ходими ҳам бор: Бухоро вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ходими сафдор Хаётов Махмуд 2-ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди.
Осиё чемпионатидан аввал М.Хаётов 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган ва 53 та давлатдан 3 мингга яқин спортчи иштирок этган кикбоксинг бўйича жаҳон Кубоги мусобақаси ғолиби бўлди.
Ҳамкасбимизни ғалабаси билан табриклаймиз ва унга келаси спорт ғалабалари ва хизматда муваффақиятлар тилаймиз!