Жарқўрғонда спортнинг 6 та тури бўйича ёшлар ўртасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, спорт беллашувларига старт берди.
Юртимизда ёшариш – янгиланиш фасли баҳор байрамлар билан бошланади. Баҳорнинг илк байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни мамлакатимизда ҳар йили кенг нишонланади.
Жорий йилнинг 5 март куни Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабда янги тизимда хизмат олиб бораётган қоровул ходими юклатилган вазифани бажариш вақтида, соат 15:30лар атрофида хатти-ҳаракатида шубҳа уйғотган Миллий гвардия кийимида келган шахсни кириш жойида тўхтатганда, у сохта гувоҳномани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтади. Мактаб маъмурияти ҳам ушбу шахсни муқаддам учратмаганликлари ва у мактабга бириктирилмаганлиги ҳақида маълумот беришган.
Миллий гвардиянинг малакали психологлари томонидан, Қашқадарё вилояти умумтаълим муассасаларининг мутахассис-психологлари билан, мактаблар ва оилаларда психологик муҳитни соғломлаштиришга қаратилган ўқув-амалий семинар ўтказилди
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг билим савияси, ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ҳудудларда Миллий гвардия ташаббуси билан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, умумтаълим мактабларида Миллий гвардия ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилиши, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий армиямизга ҳурмат, фидойилик каби ғояларни шакллантиришга, уларни танлаган касбига садоқатли этиб тарбиялашга хизмат қилмоқда.
"Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органларининг ҳамкорлиги" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамда шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида Олмазор туманидаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Ҳарбий прокурор кубоги" учун спорт мусобақаси ўтказилди.
Ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида театрга ташриф такшил этилди