Янгиликлар

26 Декабрь 2024

ЯНГИ ЙИЛ САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун яқинлашиб келаётган Янги йил байрами олдидан савдо ярмаркаси ташкил этилди. Ташкиллаштирилган савдо ярмаркаси юртимиз тинчлиги, фуқаролар хотиржамлиги, мамлакатимиз дахлсизлигини таъминлаб келаётган соҳа ходимлари учун қулай бўлди. Ярмарка, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мева-ю сабзавотлар, ичимликлар ва бошқа истеъмол товарлари билан арзон нархларда тўлдирилди. Ярмаркага барча шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари иштирок этиб, янги йил дастурхони учун турли ноз-неъматларни харид қилдилар.
Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратишга, хонадонларида янги йилни ўзгача завқ-шавқ билан кутиб олишга хизмат қилди.