Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида фахрийлар иштирокида уч авлод учрашуви ўтказилди
Ушбу тадбирда авлодлар ўртасида тажриба алмашиш, ўтган йилларда эришилган ютуқларни эслаб ўтиш ва келажакдаги мақсадлар ҳақида суҳбатлар олиб борилди. Миллий гвардия фахрийлари ўзининг бой хизмат тажрибасини ёш авлод билан бўлишиб, уларни келажакдаги хизматга тайёрлаш, тарбиялаш масалаларини муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва Миллий гвардиянинг ривожланишига ҳисса қўшиш борасидаги режалари ҳақида сўз юритилди.
Байрамона руҳда ўтказилган тадбир давомида фахрийларга эсдалик кўкрак нишонлари топширилди. Тадбир якунида "Қўриқлаш" бошқармаси Шон-шараф музейига саёҳат уюштирилиб, фахрийлар музей экспонатлари билан яқиндан танишдилар.
Бу каби учрашувлар ўтказиш, ҳарбий хизматни шарафли бажариш ва авлодлар ўртасида юксак ўзаро ҳурматни таъминлашга хизмат қилади.