Янгиликлар

29 Декабрь 2024

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА БАЙРАМ КАЙФИЯТИ УЛАШИЛДИ

Янги йил арафасида "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳудудларда бир қатор саховат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, "Қўриқлаш" хизмати масъуллари томонидан тизимда фидокорона меҳнат қилиб, ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда соҳада узоқ йиллар садоқат билан хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган ходимларнинг уйларига ташриф буюришиб ҳолидан хабар олинди. Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган ходимларнинг фарзандларига, ота-оналарига жуда катта миннатдорчилик билдиришди. Ҳалок бўлган ходимларнинг хотираси яна бир бор ёдга олинди шу билан бирга хизмат вақтидаги хотиралар хотирланди.
Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари имконияти чекланган болалар уйларига қорбобо ва қорқиз иштирокида ташриф буюриб, ўғил-қизларни ва уларнинг оила аъзоларини кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбдан муборакбод этишди ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғаларни топширишди.