Янгиликлар

2 Январь 2025

"Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан саховатли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда

Кексаларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг холидан хабар олиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан ҳисобланади. Айниқса, яқинлари ва боқувчиси йўқ нуронийларни зиёрат қилиш, улар дуосини олиш ҳам хайрли ҳам савоб ишлардан ҳисобланади.
Байрам муносабати билан “Қўриқлаш” бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари кекса отахону-онажонлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Албатта, нуроний кексаларимизга йўлланган бир оғиз ширин сўз ва эътибор уларнинг кўнглини бир олам қувончга тўлдирди десак муболаға қилмаган бўламиз.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари яна бир хайрли ишга кўл урди. Жумладан, тизимда фидокорона меҳнат қилиб, ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда соҳада узоқ йиллар садоқат билан хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган ходимларнинг уйларига ташриф буюришиб, ҳолидан хабар олинди. Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган ходимларнинг фарзандларига, ота-оналарига жуда катта миннатдорчилик билдиришди. Ҳалок бўлган ходимларнинг хотираси яна бир бор ёдга олинди. Якунда эса байрам билан чин қалбдан муборакбод этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғаларни топширишди.