Куни кеча Тошкент ҳарбий прокуратураси, Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари ҳамкорлигида камондан отиш спорт тури бўйича Миллий гвардия кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Куни кеча Фарғона шаҳридаги Шароф Рашидов маҳалласида вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси масъуллари томонидан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида маъданий-маърифий тадбирлар ҳамда спорт беллашувлари ўтказилди.
Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактика қилиш мақсадида Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан вилоятининг барча шаҳар-туманларининг аҳоли гавжум жойларда, савдо нуқталарда, бозорлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари марказларида хизматнинг афзалликлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Халқимизга азалдан ҳар бир яхши кунида бир бирини ёд этиши, ўтганларни хотирлаши анъанага айланган. Айниқса юртимиз мустақиллигини, уни тинчлиги ва мусаффо осмонини асраб авайлаш йўлида мардларча ҳалок бўлганларнинг номи қалбимизда мангу барҳаёт, уларнинг яқинлари эса доимо меҳр-саховат қуршовида.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН "ҚЎРИҚЛАШ" БОШ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Хоразм вилоятида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бошқармасининг Янгибозор туманда жойлашган "Қўриқлаш" бўлими маъмурий биноси замон талаблари асосида таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Спорт – бу соғлиқ, спорт бу ёшлик, у шаҳду шижоат, баркамоллик ва етуклик демакдир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда аҳоли ва ёшлар ўртасида спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини йўлга қўйиш, спорт майдончаларини янгидан таъмирлаш ва ёшларга кенг кўламли қулайликлар яратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги "Ёш гвардиячилар" болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Тошкент ҳарбий прокуратураси, Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар фестивали ташкил этилди.
СУРХОНДАРЁДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ПОЛВОНЛАРИ КУЧ СИНАШДИ