Янгиликлар

29 Октябрь 2023

ДАРАХТ ЭКИШ ВА УНИ ПАРВАРИШЛАШ МАЖБУРИЯТ ЭМАС, ҚАДРИЯТДИР!

Аввал хабар берганимиздек, "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси “Кузги дарахт экиш мавсуми” доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳам ушбу тадбирларда фаол қатнашиб, маҳаллаларда яшил боғлар яратилмоқда. хусусан, мамлакатимиз шаҳарларини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар натижасида Иштихон туманлараро "Қўриқлаш" бўлимим ходимлари томонидан "Яшил макон" боғи яратилиб, 1210 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, ҳамда уларнинг парваришлари таъминланмоқда.