Янгиликлар

1 Ноябрь 2023

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯШИЛ МАКОНДА БИРГА ЯШАЙЛИК!

Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Ғаллаорол тумани "Қўриқлаш" бўлими шахсий таркиби томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси бўйича ишлар ташкил қилинди. Дастлаб туман ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдони бегона ўтлардан тозаланиб, ерга ишлов берилди, мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Маҳаллаларда дарахтларнинг қуриган шохлари кесилиб, атроф кўкаламзорлаштирилди. Ички йўл четларига турли навдаги ниҳоллар ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ариқлар тозаланди.
Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад – халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат. Шунингдек, ўйлаймизки, ушбу кўчатлар келгусида атроф-муҳит тозалигига ва атмосферанинг мусаффолашишига хизмат қилади.