ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БОРАСИДАГИ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Йўл транспорт ҳодисалари профилактикаси куни муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари томонидан Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, йўл транспорт ҳодисаларига сабабчи ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасида белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган холда ҳамда техник носоз транспорт воситаларини бошқармаслик, ҳушёрликни таъминлаш борасида гапириб ўтилиб, фикр ва мулоҳаза қилишга ундовчи, йўл транспорт ҳодисалари натижасида юзага келган оғир оқибатларни ўзида акс эттирган видеороликлар намойиш қилинди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларида тугилган саволларга батафсил жавоблар берилди.