АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг профессор ўқитувчилари томонидан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлар томонидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилаётганда процессуал тартибда иш кўрилиши, бу бўйича келиб чиқаётган муаммоли вазиятлар, шунингдек жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш борасидаги билимларни оширишга қаратилган ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Машғулот давомида масъуллар томонидан ҳудудларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш ҳамда экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгаришлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Ташкил этилаётган бу каби машғулотлар ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш билан биргаликда, ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.