Янгиликлар

31 Октябрь 2023

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯГА БИРИКТИРИЛГАН ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА ПСИХОЛОГИК-ТРЕНИНГ ҲАМДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Янгиариқ туманида жойлашган 37-сонли ўрта таълим мактабида спортнинг камондан отиш тури бўйича мусобақа, ҳамда психологик-тренинг ташкиллаштирилди. Дастлаб, ёшлар мутахассислар томонидан камондан отиш спорт турининг тарихи ва ҳозирги кундаги фаолияти тўғрисида маълумотларга эга бўлишдилар. Шундан сўнг, ўқувчилар ўзларининг мерганлик маҳоратлари синовдан ўтказиб, ушбу спорт турига бўлган қизиқишлари янада ортди.
Шунингдек, психолог мутахассислар томонидан ўқувчиларнинг таълим олишлари борасидаги иштиёқини ошириш мақсадида психологик тренинг машғулотлари хам ўтказилди. Профессионал методлардан фойдаланган тарзда ўтказилган машғулотлар давомида ўқувчилар ўзлари учун зарур бўлган билим ва тажрибаларга эга бўлдилар. Тадбир якунида мусобақа давомида ғолиб бўлган иштирокчилар тақдирландилар.