ЁШЛАР ОРАСИДА ҚОНУН БУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Катта ҳаёт сари илк қадамларини қўяётган ёш авлодни тарбиялаш, уларга тўғри йўл кўрсатиш бугуннинг асосий ғоясига айланган ва бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда Навоий давлат педагогика институтида талабалар иштирокида “Ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида раҳбарият томонидан бугунги кунда ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга тўхталиб, мазкур иллатларнинг аянчли оқибатларига алоҳида урғу берилди. Бундан ташқари давра суҳбати давомида қонунчиликда, хусусан, экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Миллий гвардия органларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни аниқлаш ваколатлари берилганлиги иштирокчилар эътиборига етказилди. Тингловчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб олдилар.