ШАХСИЙ ТАРКИБНИНГ ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ТУРЛИ САЛБИЙ ҲОЛАТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРДАН БИРИ
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида шахсий таркиб ўртасида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳар қандай жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга ҳуқуқий баҳо берилиши, хизмат ўташ тартиблари ҳамда кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш юзасидан алоҳида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, шахсий таркиб орасида содир этилган салбий ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тайёрланган "Коррупция – тараққиёт кушандаси" номли видеоролик йиғилиш мобайнида қўйиб берилди.