Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ҳарбий прокуратура ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматчилар ва ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Термиз шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, мактаб ўқувчилари Термиз шаҳридаги санъат саройига ташриф буюришди.
Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг меҳнат қобилияти, иш самарадорлиги, турмуш шароитлари, ютуқлари ва муаммолари соҳа раҳбарлари томонидан мунтазам ўрганилиб, таҳлил қилиниб борилади.
Ходимларнинг хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, Фарғона ҳарбий прокуратураси масъуллари ҳамда ҳамкорликдаги ташкилотлар иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Термиз шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари учун шаҳардаги Тарих ва маданият музейи ва "Ватанпарварлар боғи"га саёҳат уюштирилди.
Қон ва қон маҳсулотлари авария, табиий офат ва бахтсиз ҳодисалар оқибатида жароҳатланганларга самарали ёрдам кўрсатишда, шунингдек, қон донорлиги ҳомиладорлик ва туғиш натижасида қон кетишини бошдан кечирган аёлларга, безгак ва тўйиб овқатланмаслик натижасида оғир анемия билан оғриган болаларга, қон ва суяк илиги касалликлари, гемоглобин синтези ва иммунитет танқислиги билан оғриган беморлар, мураккаб тиббий ва жарроҳлик муолажаларни бошдан кечираётганларга жуда муҳим манбадир.
Хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларнинг хизматга шайлигини назорат қилиш мақсадида Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида давра суҳбати ўтказилди.