МУҲОКАМА МАРКАЗИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ МАСАЛАЛАРИ БЎЛДИ
Ходимларнинг хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, Фарғона ҳарбий прокуратураси масъуллари ҳамда ҳамкорликдаги ташкилотлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда виртуал оламда авж олаётган таваккалчиликка асосланган турли ўйинларнинг аянчли якуни ҳақидаги долзарб мавзулар борасида сўз борди. Шахсий таркиб орасидаги муаммоларни ўрганиш, уларни эрта аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида масъулларга зарурий кўрсатмалар ҳам берилди.
2023 йил давомида йўл қўйилган камчиликлар, хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиш ҳолатлари аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, радикаллашув, дин ва давлат муносабатлари ҳақида ҳам атрофлича сўз бориб, хизмат самарадорлигини янада ошириш лозимлиги қайд этилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: