Янгиликлар

26 Январь 2024

"ҚЎРИҚЛАШ" БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ТЕАТРДА МАДАНИЙ ҲОРДИҚ ЧИҚАРДИЛАР

Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Термиз шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, мактаб ўқувчилари Термиз шаҳридаги санъат саройига ташриф буюришди.
Бу ерда иштирокчилар учун вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан саҳналаштирган “Уйдаги гап кўчада” спектакли намойиш этилди. Мазкур спектаклда мобил қурилмаларнинг роли ва таъсири, унга қарам бўлишнинг салбий оқибатлари кўрсатиб берилди. Китобхонликни оммалаштириш, гаджетлардан мақсадли фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Уяли алоқа воситаларидаги турли онлайн қимор ўйинларининг келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий ҳолатлари актёрлар томонидан моҳирона ижро этилди.
Намойиш этилган саҳна кўриниши иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, ҳушёрликка, вақтни мазмунли ўтказишга чорлашга хизмат қилди.