ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР МУАММОЛАРНИ ЕЧИШГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА
Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ҳарбий прокуратура ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматчилар ва ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Дастлаб, ҳарбий хизматчи, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. Унда бугунги кунда ходимлар учун яратилган қулайликлар, ижтимоий ҳимояси борасидаги олиб бораётган ишлар хусусида мутасаддилар томонидан айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, ҳар бир ходим ва оила аъзоларининг таклифлари тингланди. Миллий гвардия марказий девони ва "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти томонидан Миллий гвардия сафларига ишга кириш, Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш тартиби бўйича, шунингдек ходимларнинг оила аъзоларини ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларга тушунчалар берилди.
Барча келиб тушган саволлар ҳамда мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилиб, уларга ечим топиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: