ХОДИМЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Термиз шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари учун шаҳардаги Тарих ва маданият музейи ва "Ватанпарварлар боғи"га саёҳат уюштирилди.
Музей экспонатлари билан яқиндан танишиш асносида ходимлар фарзандларига бой тарихий меросимиз, ўтмиш ва қадриятларимиз ҳақида сўзлаб бердилар. Тадбир давомида ёшлар миллий рассомчилик ва ҳунармандчилик намуналарининг тарихи ҳақида ҳам кўпгина маълумотларга эга бўлишиб, мазмунли ҳордиқ чиқаришди.
"Ватанпарварлар боғи"даги ҳарбий техникалар болажонларга катта қизиқиш уйғотди. Айтиш керакки, бу ҳудуд ёшларга миллий армиямизнинг тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар бериш билан бирга уларда ҳарбий Ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда хизмат қиляпти. Ушбу масканга саёҳат қилган эртамиз давомчиларининг шарафли соҳа ҳақидаги тасаввурини бойитишда муҳим омил бўлди.