ХОДИМЛАРНИНГ ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларнинг хизматга шайлигини назорат қилиш мақсадида Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбати давомида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш, шахсий таркибни Она-Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, ўқитиш ва малакасини ошириш, касбий ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида доимий равишда чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли ишлар амалга оширилиб борилаётганлиги тўғрисида сўз борди.
Бу билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, шахсий таркиб билан олиб борилаётган профилактик тарбиявий ишларнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш, қатъий интизомий таъсир чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган турли хил таваккалчиликга асосланган ўйинларни ўйнамаслик, коррупция, тамагирлик каби иллатларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишлари юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.
Давра суҳбати якунида масъуллар томонидан иштирокчиларнинг саволларига тегишли жавоб ва тушунчалар берилди.