МУҲОКАМА МАРКАЗИДА – ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати мобайнида "Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник З.И.Бўронов сўзга чиқиб, шахсий таркибни Она-Ватанга ва ўз касбига бўлган меҳр-муҳаббатни, шунингдек ходимларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш, касбий ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида доимий равишда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб бориш зарурлиги тўғрисида таъкидлади.
Бундан ташқари ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалган турли хил таваккалчиликка асосланган ўйинлардан огоҳ бўлиши, коррупция, тамагирлик каби иллатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан тавсиялар ҳам берди.
Давра суҳбати давомида Миллий гвардия Марказий девони Тиббиёт бошқармаси масъуллари шахсий таркибнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари юзасидан ўз тавсияларини берди. Учрашув якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: