ШАХСИЙ ТАРКИБГА ТИЗИМДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ЕТКАЗИЛДИ
Куни кеча Сирдарё вилоятида жойлашган Ёшлар марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш, фуқаролар ва ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш мақсадида Хоразм вилоят ИИБ ходимлари томонидан вилоят “Қўриқлаш” бошқармасида учрашув ташкил этилди.
Фарғона вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси томонидан Фарғона ва Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги мактабларнинг директор ўринбосарлари ҳамда идоравий қоровуллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъуллари томонидан “Буюк Темурийлар салтанатида маданий ҳаёт” шиори остида учрашув ташкил этилди.
Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Зарафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Халқ таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ташкилот мутасаддилари билан ҳамкорликда 13 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан "Ёш гвардиячи" кўрик танлови ўтказилди.
Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида вилоятдаги Мудофаа вазирлиги, Миллий Гвардия ҳамда ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларни ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.