ЁШ ХОДИМЛАР УЧУН ТРЕНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Миллий гвардия ходимларининг касбий фаолиятида шахснинг жамоага, хизмат ва оддий ҳаёт тарзидан фарқ қилувчи қатъий кун тартиби ва шахслараро муносабатларга киришиш ва мослашиш алоҳида ўрин тутади.
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психолог ходимлари томонидан Фарғона шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлари иштирокида навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди. Ушбу тренингда асосий эътибор ходимларнинг эслаб қолиш қобилиятларини мустаҳкамлаш, осон ва самарали муомалага кириш усуллари, шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳамда улардаги турли руҳий зўриқишларнинг олдини олишга қаратилди. Шунингдек, ходимларнинг тафаккур жараёни психодиагностикадан ўтказилиб, улар билан тафаккур машқлари ва қизиқарли психологик ўйинлар ташкил этилди.
Ёш ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини психокоррекцион машғулотлар орқали очиб бериш ҳамда келгусида учраши мумкин бўлган ҳар хил психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган тренинг машғулотлари ходимларга уларнинг ҳаёти ва фаолиятида, оиласида, дўстлари даврасида юзага келадиган қийинчиликлар ва зиддиятларнинг моҳиятини таҳлил қилиш ва ҳал этиш, ўз олдига янги мақсадларни қўйиш ва мустақил қарорлар қабул қилишда муайян ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.