Янгиликлар

29 Январь 2024

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ходимлар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, юзага келиши мумкин бўлган турли коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, улар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳри "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Миллий гвардия Марказий девони, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда Ҳарбий прокуратура масъуллари иштирок этиб, ходимларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун яратилаётган шароитлар ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, тинчлик посбонлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган турли хил таваккалчиликга асосланган ўйинларни ўйнамаслик, коррупция, тамагирлик каби иллатларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.
Шу ўринда тинчлик посбонларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш борасида масъулларга кўрсатмалар берилди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu