ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 26 январь куни соат 22:30 да Андижон вилояти “UzAuto Motors” AЖда хизмат олиб бораётган Асака туман "Қўриқлаш" бўлими ходимлари, объект ҳудудига кириб келган Навоий вилояти “UZ EROR ALTERNATOR” МЧЖ корхонасига тегишли бўлган HOWO A6 русумли автотранспорт тўхтатилиб текширилганда, юкхона муҳри бузилганлиги аниқланган.
Дастлабки ўрганишлар жараёнида, автотранспорт бошқарувида бўлган Б.Р объект яқинида тўхтаган вақтда “UZ EROR ALTERNATOR” МЧЖ корхонасида сифат назоратчи бўлиб ишловчи С.М ҳеч кимга билдирмасдан автотранспорт юкхонасидаги муҳрни бузиб, умумий қиймати 29 миллион 244 минг сўмлик “Генератор J200/Т250” русумли деталдан 8 дона, Компрессор-АSM-A/C J200/T250 русумли деталдан 13 дона ноқонуний равишда тушириб қолганлиги аниқланган.
Ҳозирда Асака тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув амалга оширилмоқда.