Янгиликлар

28 Январь 2024

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари иштирокида профилактик суҳбат-учрашуви ўтказилди.

Учрашув давомида Миллий гвардия Марказий девони, "Қўриқлаш" бош бошқармаси, Бухоро ҳарбий прокуратураси масъуллари сўзга чиқиб, Миллий гвардия шахсий таркиби орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари, уларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш, касбий ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида доимий равишда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб боришда муҳим аҳамиятга эга бўлган тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари ходим ва ҳарбий хизматчилар ижтимоий тармоқ орқали дунёдаги жуда кўп фойдаланувчиларни ўзига жалб этиб, уларни онгига осон пул ишлаб олиш ҳақидаги хом хаёлларни жойлаган турли таваккалчиликга асосланган букмекерлик ўйинлардан огоҳ бўлиши, коррупция, тамагирлик йўл қўймаслиги ва унга қарши курашиш юзасидан тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.