ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ
Куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиб орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан бир қатор манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, "Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник З.И.Бўронов раислигида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилиш давомида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, таваккалчиликка асосланган тотализатор ҳамда қимор ўйинларининг салбий оқибатлари билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама этилди. Ходимларнинг оила аъзолари билан доимий алоқа ўрнатиш, улардаги муаммоларни ўрганиш ва тегишли тартибда ҳал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, бўлинмаларда хизмат қилаётган ходимларни яшаш шароитлари билан танишиш, оила аъзолари ва турмуш ўртоқлари билан суҳбат ўтказиш мақсадида ходимларнинг яшаш манзилларига ташрифлар уюштирилди.