ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА
Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан Кегейли туманида истиқомат қилувчи фуқаролар орасида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган профилактик ишлар давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.
Ўз объекти ёки хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ошлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Якунда ўз савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлар белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди. Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларда ўтказилмоқда.