Янгиликлар

17 Октябрь 2023
Батафсил
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ЖОЙЛАРДА ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ёшлар том маънода бугун ўзининг азму шижоати билан барчага бўлиб хар жабҳада мамлакатимиз нуфузини юқори кўтаришмоқда. Хар томонлама етук, мард, жасур ўғлонларни тарбиялаш, уларда Она ватанга дахлдорлик хиссини кучайтириш ҳамда ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш мақсадида куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрида жойлашган 19-сонли ўрта таълим мактабида ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

16 Октябрь 2023
Батафсил
ЁШЛАР СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида Нурафшон шаҳрида мини-футбол ва камондан отиш спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган жами 16 та жамоа иштирок этиб, ўзаро ғолиблик учун беллашишди.

16 Октябрь 2023
Батафсил
АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ҳудудларда марказий истироҳат боғлари, савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳамда деҳқон бозорларида атроф-муҳитга зарар етказиш каби қоидаларни бузишга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди

14 Октябрь 2023
Батафсил
БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ!

Ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Урганч шаҳридаги Бўстон маҳалласида беш ташаббус доирасидаги тадбирлар ўтказилди

13 Октябрь 2023
Батафсил
ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ – МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ АСОСИДИР

Куни кеча Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда Қарши ҳарбий прокуратураси ходими адлия подполковниги С.Х.Ашрапов ҳамкорлигида олди олинаётган жиноятлар, шунингдек, қонунийлик ва интизом ҳолатлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

12 Октябрь 2023
Батафсил
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

Мурожаатда келтириб ўтилган важлар, Қўриқлаш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

12 Октябрь 2023
Батафсил
Бектемир туманидаги наркология клиникаси беморига гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бектемир туманида жойлашган наркологик диспансерда гиёҳвандликдан даволанишга ётқизилган танишини кўриш учун келган ва ўзини шубҳали ҳаракатлари билан кўзга ташланган фуқаро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан тўхтатилган.

12 Октябрь 2023
Батафсил
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЎРТАСИДА МАҲАЛЛАЛАРДА НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Қашқадарё вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси шартнома асосида давлат объектлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш, шунингдек, қўриқланаётган объектларда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби вазифаларни амалга ошириш орқали халқимиз тинчлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.