“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ БЎЛИБ ЎТДИ
Шахсий таркибни давлатимиздаги олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги режалар билан яқиндан таништириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Урганч Ранч технология университети мутахассис ўқитувчилари иштирокида семинар машғулоти бўлиб ўтди. Дастлаб тингловчиларга бугунги кунда қонунчиликдаги янгиликлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун белгиланган талаблар, маъмурий баённомалар расмийлаштириш давомидаги процессуал ҳаракатлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шу билан бирга давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг амалий ижросига қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишда жамиятнинг ажралмас бўғини сифатида иштирок этаётган "Қўриқлаш" бош бошқармаси томонидан қилинаётган ишларни сидқидилдан адо этиш каби масалалар хам шахсий таркибга тушунарли тарзда етказилди.