Янгиликлар

5 Июль 2024

МУСТАҲКАМ ОИЛА — ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ

"Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Фахрийлар марказий кенгаши ҳамкорликда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган истеъфодаги подполковник Ш. Қаҳҳоровнинг оиласи иштирокида "Қўша қариш саодати" мавзусида ёш оилалар билан учрашув ташкил қилинди. Ўтказилган тадбир давомида фахрий Шокиржон Қаҳҳоров ва унинг турмуш ўртоғи Матлуба ая ёш оилаларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб оилаларни мустаҳкамлашда, хизмат ўташ давридаги ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб оилада эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар юзасидан ўз маслаҳатларини бериб ўтишди. Тадбир давомида ёш оилалар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Ёш оилалар ўтказилган тадбирдан ҳаётий сабоқ олишди.