Янгиликлар

4 Июль 2024

Ходимларга "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида ҳудудларда семинар-тренинглар ўтказилмоқда

Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркибларининг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида масъул ходимлар, профессор-ўқитувчи ҳамда мутахассислар томонидан семинар машғулотлар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур машғулотларда бугунги кунда қонунчиликдаги янгиликлар, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун белгиланган талаблар хусусида, шу билан бирга давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг амалий ижросига қаратилган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар етказилмоқда.
Бундан ташқари, тадбирлар давомида ходимлар билан шукроналик, ватанпарварлик, муомала маданияти, ишга садоқат туйғуларин юксалтириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш мавзулари юзасидан давра суҳбатлари ташкил этилиб, сўз олганлар ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асрашда барча мансабдор шахсларни масъулиятини ошириш, хизмат интизом бузилиши ҳолатларини олдини олиш, автотранспорт воситаларини нотўғри бошқариш оқибатида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари, фирибгарлик ва тамагирлик қилмаслик, таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларига йўл қўймаслик ва унининг салбий оқибатлари олдини олиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқда.