ТАРИХНИ АНГЛАШ МУЗЕЙЛАРДАН БОШЛАНАДИ
Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркибининг маънавий-маърифий салоҳияти, сиёсий онги, маънавий қиёфасини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини мустаҳкамлаш мақсадида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида ташил этилган музейга саёҳат ташкил қилинди.
У ерда соҳа ходимларига тегишли хизмат фаолияти, нодир экспонатлар, ходимларнинг ватан олдида жасорати, қадимий ва замонавий қурол-аслаҳалар, ёдгорликлар ҳамда соҳага оид расмлар тўпламлари билан яқиндан танишдилар.
Саёҳат давомида ходимлар ўзларининг келгуси хизмат фаолияти давомида фойдаланиш учун зарур ва қимматли маълумотларни олиш билан бирга, ушбу саёҳат уларнинг янада дунёқараши кенгайиши, маънавияти юксалиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилди.