Янгиликлар

5 Июль 2024

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ суд биносига телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади.
Судга ташриф буюрувчи шахслар ўзлари томонидан олиб келинган суд биносига олиб кириш тақиқланган буюмларни суд маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда қолдириб кириши ҳамда суд биносидан чиқишида ўзи билан олиб кетиши лозим.
Видеолавҳада ходимлар хизмат вазифаларини қонунчиликка мувофиқ, тўғри бажаришган.