ҲУДУДЛАРДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш, фуқаролар осойишталиги ва хотиржамлигини таъминлаш, фаровон турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Миллий гвардия ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Жумладан, куни кеча ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбирлари давомида мутасадди ташкилот органлари вакиллари томонидан хар бир кўп қаватли хонадонлар, савдо дўконлари, ижтимоий хизмат кўрсатувчи объектлар олдига бирма бир ташвиш тугмачасини ўрнатилиши бўйича, шунингдек, уй ва хонадон, объектларда ўрнатиладиган замонавий қўриқлов сигнализация воситаларининг афзалликлари, тадбиркорларга ва фуқароларга қулайлик томонлари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, мутасаддилар томонидан маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудларга айлантириш, ҳар бир кўча, кўп қаватли уйлар, хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчаларини замонавий кузатув камералари, қўриқлаш ускуналари билан жиҳозлаш зарурлиги қайд этилди. Мазкур йўналишда "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Албатта, соҳа ходимлари томонидан фуқароларга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, таърифлари, яратилаётган имкониятлар, фуқаролар хонадонларига қўриқлаш ускуналари, ойлик тўловлар ҳақида маълумотлар билан биргаликда буклетлар хам тарқатилди. Тизимда "колл-центр" хизмати мавжудлиги, фуқароларимизга 1131 ягона қисқа рақами орқали республиканинг барча ҳудудларидан боғланиб, мурожаат қилиш имкониятлари борлиги, объект ва хонадонни техник қўриқлаш марказлари ва пунктларига улаб, қўриқланишини таъминлаш учун онлайн аризаларни расмийлаштириш тартиби ҳамда qbb.uz расмий сайти орқали батафсил маълумотлар олиниши тартиби ҳақида айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, мол-мулки дахлсизлигини ўйлаган, ушбу хизматга қизиқиш билдирган фуқаролар ва тадбиркорлардан белгиланган тартибда қўриқловга олиш юзасидан аризалари олиниб, зарур қўриқлов жиҳозларини ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Бу борадаги амалий ишлар изчиллик билан давом этмоқда.