Янгиликлар

29 Ноябрь 2023
Батафсил
ҚЎРИҚЛАШ ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби учун қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, ходимлар ва мансабдор шахслар, турли фуқаролар билан муносабатга киришганда улар орасида тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишини бартараф этиш, тинчлик посбонлари орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятни кучайтириш юзасидан ўқув семинар ўтказилди.

27 Ноябрь 2023
Батафсил
ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ИШТИРОКИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, оила турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

27 Ноябрь 2023
Батафсил
ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг огоҳлиги ва ҳушёрлигини ошириш, тинчликнинг нақадар муқаддас неъмат эканлигини етказиш ва уни қадрлаш туйғуларини янада юксалтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди.

27 Ноябрь 2023
Батафсил
Ортиқча вазннинг ортиқча ташвишлари

Ортиқча вазнлик ва семизлик бугунги кунда дунё ҳамжамиятини, хусусан мамлакатимиз аҳолисини ҳам ташвишга солаётган ҳолат. Ушбу мавзуда, Миллий гвардия тизимидаги ходимлар ўртасида бунга қарши курашиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўтказилиб, ўз устида ишламаслик оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар тўғрисида мутахассислар томонидан   тушунтириш ишлари ва расмий каналларимиз оқали  маълумотлар бериб келмоқдамиз.   

26 Ноябрь 2023
Батафсил
ЎҚУВЧИЛАР МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, она юртга садоқатли фарзанд ҳамда етук кадрлар етказиб бериш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида Қарши шаҳридаги 45-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. 

25 Ноябрь 2023
Батафсил
ХОДИМЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН БИРГАЛИКДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича бошлиғи ўринбосари, бошқарма Хотин-қизлар кенгаши ва вилоят Ҳарбий прокуратураси масъуллари, шунингдек, психологлар билан биргаликда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

24 Ноябрь 2023
Батафсил
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАН ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Термиз шаҳрида жойлашган "Алпомиш" спорт мажмуасида спортнинг кураш тури бўйича Сурхондарё вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

24 Ноябрь 2023
Батафсил
КИТОБНИ СЕВ – УЛУҒЛИККА ЕТАКЛАЙДИ!

Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Наманган туманида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар учун китоб ярмаркаси ташкиллаштирилди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu