Янгиликлар

8 Август 2024

ХОДИМЛАР ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан "Қўриқлаш" тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг психологик билимларини ошириш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда малакали мутахассис психологлар билан турли мавзуларда семинарлар ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.
Куни кеча Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида сезгирликни ошириш ва хотирани мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги тренинг машғулотлари ташкил этилди. Тренинг давомида салбий ҳолатларни олдини олиш, жамоада маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муаммоли вазиятни англаш, бартараф этиш йўлини топиш, ҳаракатларга тўғри баҳо бериш каби муҳим маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳар бир ходим билан индивидуал чуқурлаштирилган психодиагностик суҳбатлар ўтказилди. Айтиш керакки, бу каби машғулотлар жамоадаги муҳитни яхшилаш, ходимлар орасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, ишчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилмоқда.