Жиззах вилоятида 68 кг оғирликдаги хар хил турдаги балиқ маҳсулотларининг талон-тарож қилиниши олди олинди
Жорий йилнинг 7 август куни соат тахминан 11:00 ларда Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Мирзачўл тумани Туркистон МФЙ ҳудудида жойлашган "Дукир пост" ҳудудидан ҳаракатланиб келаётган Nexia 1 русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, машина юк хонасига ўрнатилган газ баллон ичида ноқонуний равишда жами 68 кг (умумий қиймати 70 720 000 сўм бўлган) хар хил турдаги балиқ маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирувлар натижасида автотранспорт воситаси ҳайдовчиси 1991 й.т Арнасой тумани, Зарафшон ҚФЙ да истиқомат қилувчи С.О эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.