Навоий вилоятида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди
Бугунги кунда мамлакатимизда ишсизлар сонини қисқартириш, аҳолига қулайликлар яратиш, уларни қийнаб келаётган жумбоқларга ечим топиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айни шу мақсадда, куни кеча Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят Ҳарбий прокуратураси ва Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳридаги Мономарказда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур ярмаркада "Қўриқлаш" хизматига ишга кириш истагида бўлган ишсиз ёшларга масъул ходимлар томонидан зарур тавсиялар берилди. Бундан ташқари "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг оила аъзолари мазкур ярмаркада фаол иштирок этиб, вилоятдаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлишди.