Янгиликлар

9 Август 2024

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида тарихий обидаларга саёҳат ташкил этилди

Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ҳамда "Амударё" соғломлаштириш оромгоҳи ўғил-қизлари учун тарихий қадамжоларга саёҳат уюштирилди.
Ташкил этилган саёҳат давомида ёшлар Термиз туманидаги Ал Ҳаким Ат-Термизий зиёратгоҳи, Термиз ва Термизийлар тарихи музейи ҳамда Термиз давлат музей-қўриқхонасида бўлишди.
Ёш авлод буюк аждодларимизнинг мамлакатимиз тараққиётига ҳамда нафақат халқимиз, балки дунё тамаддунининг юксалишига қўшган ҳиссаси ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Тарихий қадамжоларга бўлган саёҳат керакли билимга эга бўлиш билан бир қаторда унутилмас таассуротларга бойлиги билан ҳам ёшлар хотирасида абадий муҳрланди.