Янгиликлар

12 Август 2024

Тошкент шаҳрида Миллий гвардияга бириктирилган маҳаллалар ёшлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Миллий гвардияга бириктирилган  маҳаллалар ёшлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди 

Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ёшлар иқтидори, мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида Миллий гвардияга бириктирилган жами 73 та маҳаллаларнинг 438 нафар ёшлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Беллашувнинг якуний натижаларига кўра Олмазор тумани Чиғатой-Оқтепа маҳалласи 3 ўринни, Сергели тумани Ноғай-Қўрғон маҳалласи 2 ўринни ва Чилонзор тумани Ботирма маҳалласи ёшлари 1 ўринни эгалладилар.

Мусобақа иштирокчи ва ғолиблари ташкилотчилар томонидан китоб ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.