Янгиликлар

13 Август 2024

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг Афросиёб музейига ташрифи ташкиллаштирилди

Тадбир давомида ҳарбий хизматчи ва ходимлар илк давлатчилигимизга оид кўҳна экспонатлар билан яқиндан танишиш билан бирга, ўз навбатида мароқли маданий ҳордиқ ҳам чиқардилар. Музейда намойиш этилаётган экспонатларни кузатган иштирокчилар Самарқанднинг юқори даражадаги маданий, сиёсий, диний ва ишлаб чиқаришдаги ҳаёти тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Шунингдек, сопол, шиша, тош, металл, суяк, корапиластика ва меъморий нақшлардан иборат бой тўпламлар ўша давр муҳитини ҳис қилишга ва тасаввур оламини янада бойитишга кенг замин яратди. Музей мутахассислари билан бўлган мулоқот давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Эътироф этиш жоизки, тизимда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг маънавиятини янада юксалтиришга, билимини бойитишга хизмат қилувчи бу каби тадбирлар анъанавий тарзда давом эттирилмоқда.